Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудидаги тадбиркор Ш.нинг иссиқхонасига қарашли 4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро А.га 8 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдони ўзига тегишли эканлигини айтиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.