4 август куни соат 01:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани «Амиробод» овулида яшовчи, 2006-йилда туғилган З.Л. исмли шахс Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган «АИРОБУС» автомашиналар ювиш шохобчасида ювиш учун қолдирилган Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1998-йилда туғилган фуқаро О.Ш. га тегишли бўлган «Матиз» русумли автомашинани олиб қочиб, номаълум томонга яширинган.
Ўтказилган тезкор техник ва қидирув тадбирлари давомида олиб қочилган автомашинанинг Бухоро-Қашдарё вилоятларини боғлаб турувчи «Ширинбулоқ» ЙПХ масканидан ўтиб кетганлиги аниқланиб, Қашқадарё вилояти ҳудудида қўлга олинди.
Ҳозирда жиноят ишида гумон қилинувчи З.Л. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.