Шаҳар туғруқхонаси шифокорлари Республика Перинатал марказида 1 ҳафталик курсларда “Иш ўрнида” принципида малака ошириш жараёнида иштирок этишмоқда. Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ўз фаолияти давомида шаҳар аҳолисига ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда ҳамда янги туғилган чақалоқларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга вилоят туманларидан кўчириладиган акушерлик патологияси ва эрта муддатларда туғиладиган, оналар ўлими ва чақалоқлар ўлими хавфи юқори бўлган аёлларга тиббий хизмат кўрсатиб келади.
Айни пайтда мазкур муасассанинг бир қатор шифокорлари Республика Перинатал марказида амалий машғулотларда иштирок этмоқда.
–Тиббиёт ходимларининг юқори технологиялардан фойдаланиб, ўзаро тажриба алмашиш малакасини ошириш амалиётда тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошишига хизмат қилади,- дейди бош врач ўринбосари О.Қиличева.