2022 йилнинг 1 август куни Бухоро муҳандислик-технология институтида ёш дизайнерлар иштирокида «Дўстлик фашион» анъанавий костюмлар ва замонавий либослар намойиши ташкил этилди.
Институтнинг «Енгил саноат технологиялари», «Тўқима технологияси ва дизайни» , «Енгил саноат машина ва жиҳозлари» ва «Чарм, мўйна буюмлари технологияси ва дизайни» кафедраларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи ҳамда талабаларнинг ижод намуналари кўргазма иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.