Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги «LABO» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда ушбу фуқаро томонидан Тошкент шаҳридан ўзига нотаниш бўлган шахслардан сотиб олинган ва қайта сотиш мақсадида Бухоро шаҳрида жойлашган савдо дўконига олиб келаётган умумий қиймати 36,3 млн. сўмга тенг бўлган кўп миқдордаги, хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, акциз маркаси бўлмаган жами 1720 қути «MILANO LONDON», 350 қути «МИЛАНО Теч Лоcк», 20 қути «МИЛАНО Грапе», 160 қути «ЭССE ГОЛД», 450 қути «ЭССE ЧEНГE», 190 қути «МОНД Кофе» ва 40 қути «Марлборо» номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.