Бухоро вилоятидан ҳаж сафарига кетган 37 нафар ҳожибобо, ҳожибуви, ҳожиота, ҳожионалар кутиб олинди. Зиёратчиларни Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов бошчилигида мутасаддилар кутиб олди.
Дунёмиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, ҳаммага ҳаж сафари насиб этсин дея дуолар қилинди.