Деҳлида Ҳиндистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ачаря институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида Ачаря институтининг Ўзбекистондаги филиалини очилиш кўзда тутилган. «Келгусида мазкур олий таълим ташкилотида ахборот-коммуникатсия технологиялари соҳасида етук мутахассислар етишиб чиқарилади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ачаря институти 1990 йилда ташкил этилган ва у Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Ачаря институтлари тармоғида 75 мамлакатдан келган 15 мингдан зиёд талабалар таълим олмоқда. Таълим 100 дан ортиқ ўқув дастурлари бўйича олиб борилади.