Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида энг юқори ойлик маош банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи корхона ходимларига тўланган – ўртача 9 млн 149,6 минг сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Алоқа ва ахборот соҳасида фаолият юритувчилар ойига ўртача 6 млн 693 минг сўм ишлаб топган. Ташиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолиятда машғул бўлганлар ойига ўртача 4 млн 653,4 минг сўм даромад қилган.
Саноатда машғул бўлганлар ойига ўртча 4 млн 548,9 минг, қурилиш соҳасидагилар ўртача 4 млн 226,3 минг, савдо соҳасидагилар 3 млн 608 минг, таълим йўналишидаги ходимлар 2 млн 583,8 минг ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари ўртача 2 млн 377,2 минг сўм ишлаб топган.
2022 йил январь-июнь ойларида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 124,8 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 130,2 фоиз, ташиш ва сақлаш соҳаси 126,1 фоиз, савдо соҳаси 120,1 фоиз, саноат соҳаси 119,8 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 115,5 %, таълим соҳасида 114,5 фоиз ҳамда қурилиш соҳаси 113,0 фоизга ўсган.