Бухоро шаҳар ФВБ ходимлари томонидан тегишли хизматлар билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналлар атрофида назорат кучайтирилди, аҳоли гавжум бўлган ҳамда чўмилиш хавфи юқори бўлган жойларда фуқароларнинг ўзбошимчалик билан чўмилишларини олдини олиш, уларни турли хил бахтсиз ҳодисалар қурбони бўлишига йўл қўймаслик мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирларини олиб борилди, ирригатсия тизимлари бўлимлари томонидан каналлар атрофида 50 га яқин «Чўмилиш қатъий таъқиқланади!», «Купатся строго запрещeно!» белгилари ўрнатилиши таъминланди.
Шу кунгача шаҳар ҳудудидаги чўмилиш таъқиқланган каналларнинг 50%да «Чўмилиш таъқиқланади» ёзуви ўрнатилди.Шу билан бирга, Бухоро шаҳар ФВБ ходимлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда чўмилиш мумкин бўлмаган жойларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича МФЙ раислари, участка нозирлари ҳамда ота-оналарга тушунтириш ишлари олиб борилди. Чўмилишга рухсат этилмаган жойларда чўмилишни салбий оқибатлари ва жавобгарлик масалалари бўйича огоҳлантиришлар берилган.