Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Н. давлат захирасидаги 2 сотих ер майдонига тегишли ҳужжатларни номаълум шахслар орқали қалбакилаштириш йўли билан турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб, ушбу ер майдонини ўзаро оғзаки келишувга кўра фуқаро Ж.нинг номига ишончнома бериш орқали 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.