Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмаларининг Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро халқаро аэропорти ёнида ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаролардан бири 9 дона гугурт қутисига жойланган гиёҳвандлик воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, гугурт қутиларига жойланган модда 42,42 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Дастлабки суриштирув давомида фуқаро О.М. ушбу гиёҳвандлик моддаларини ўзига аввалдан таниш бўлган 59 ёшли Қизилтепа тумани “Жокикон” МФЙда яшовчи О.К.дан олдиндан 100 000 сўм бериб олганлиги ва кейинчалик келишув асосида қолган пулларни беришга келишганлиги аниқланди.