Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Р,Ж. исмли шахс жиноий шериги Ш.Б. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жиноий гуруҳ тузиб, Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасида жойлашган “Карвон” Автошоҳбекатида 2022 йил май ойидан ҳозирги кунга қадар бўлган вақт оралиғида шу бекатда киракашлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқароларга таҳдид қилиб, ноқонуний пул тўловларини тўлашга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, 15.000 сўмдан 500.000 сўмгача миқдордаги тўловларни товламачилик йўли билан қўлга киритиб, тўловни амалга оширмаган киракашларнинг фаолиятига қаршилик кўрсатиб, товламачилик жиноятини содир қилиб келганлиги фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ж. ва Ш.Б. ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.