Вилоят ИИБ ҳамда Бухоро шаҳар ИИОФМБ ходимлари ўтказган навбатдаги тезкор профилактик тадбир давомида шаҳарнинг Пиридастгир кўчасида вақтинчалик истиқомат қилувчи Ж.М. ўзига таниш бўлган бошқа бир қиз ва икки нафар йигитларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани фош этилди. Суриштирув жараёнида Ж.М. бунинг эвазига йигитларнинг ҳар биридан 200000 сўмдан пул олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИБ ходимлари ўтказган тадбирда аёл йигит ва қизларга шароит яратиб бергани аниқланди
Фикр билдириш
Фикр билдириш