Бухоро аэропортида 27 минг доллар пулни ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кетаётганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Исмоилов хабар берди.
Таъкидланишича, бухоролик Т.Қ., С.Ф. ва С.А. исмли фуқароларнинг яшил йўлакдаги хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортгач, ушбу шахслар алоҳида тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада ушбу фуқаролар эгнидаги костюм-шимларнинг ички чўнтакларидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 9 минг доллардан жами 27 минг доллар нақд хорижий валюта топилган.