Бухорода мобил илова орқали фуқаронинг пластик картасидан пул ечиб олиш жиноятини содир этган шахс — тошкентлик 14 ёшли ўсмир экани маълум бўлди. Тергов ҳаракатлари давомида ўсмирнинг яна 16 нафар фуқарони чув туширгани очиқланди.Бухоро шаҳрида яшовчи 51 ёшли фуқаро М.Н. шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, пластик карточкасидаги 3 миллион 150 минг сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинганини билдирган. Мазкур кибержиноят ИИБ ходимлари томонидан 28 кунда фош этилди.Фуқаронинг пластик картасидаги пулларни ечиб олган шахс — тошкентлик 14 ёшли рус миллатига мансуб К.Н. экани аниқланган. Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор, техник ва тергов ҳаракатлари жараёнида ўсмир яна 16 нафар бухоролик фуқаронинг пластик картасидаги пулларни кибер усулда ечиб олиб, ўз ота-онасининг пластик картасига ўтказиб келгани фош этилган.