Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан прокуратура ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга укаси номидаги “Г.А.” МЧЖга қарашли 7 гектар экин ер майдонини фирибгарлик йўли билан 120 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.