Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида аниқланган камчиликлар асосида 2022 йил 11 май кунидан 2022 йил 19 май кунига қадар Қоракўл тумани “Тинлик” МФЙда жойлашган “Мурсалин транс” МЧЖ нинг транспорт фаолиятида текшириш олиб борилди. Текшириш давомида жамият раҳбари А.Ж томонидан Қонун билан белгиланган “лицензия талаблари ва шартлари” қўпол равишда бузиб келинганлиги аниқланди. Ушбу камчиликлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қоракўл туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Жорий йилнинг 21 июнь куни Қоракўл туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Зоиров раҳбарлигида бошқарма томонидан киритилган мазкур даъво аризаси кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди, яъни “Мурсалин транс” МЧЖ га берилган “Йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро йўналишларда енгил автомобилларда ташиш” ҳуқуқини берувчи АТ№2009532 рақамли лицензия ва ушбу лицензия асосида расмийлаштирилган лицензия варақалари мазкур Суд қарорига кўра тугатилди. Бошқарма ходимлари томонидан ўтказилаётган бу каби ўрганишлар доимий тарзда давом эттирилади.