Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.И. Бухоро туман ҳокимлиги захирасида бўлган “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан бошқа бир фуқаро С.га сотишга келишиб, танишлари орқали ушбу ер майдони учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 4 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.