Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 27.01.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан А.Т.дан ундирувчи Д.М. фойдасига алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздор А.Т.нинг алимент қарзи 10 млн. сўмни ташкил қилганлиги боис, мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров юборилиб, унга кўра қарздор номида мол-мулклар аниқланмаган.Қарздорнинг охирги яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги боис, унга қидирув эълон қилинган. Бошқарма қидирув шўъбаси ходими Ж.Бобоқулов томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор Ромитан туманида яшовчи ота-онасини уйига келганлиги тезкор йўллар билан аниқланиб, ушланган ҳамда алиментдан бўлган қарздорлиги тўлиқ қопланди. Мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.