Маълум бўлишича, Аёл турмуш ўртоғидан ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб, ўгай тўнғич қиз фарзандини мунтазам равишда уриб келган. Танасининг турли қисмларига қайнаган сув қуйиб, куйдириш орқали қийнаган. Эртаси куни вояга етмаган қиз идиш-товоқларни ювиб турганида уни ошхона ёнидаги уйга олиб кириб, оғзига пешоб қилган. Кейин эса ташқарига олиб чиқиб, челакда турган иссиқ сувни устига сепиб юборган.
Бундан хабар топган қариндошлари зудлик билан етиб келган ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига билдириб, аёлга нисбатан қонуний чора кўрилиши юзасидан кўрсатма берган.
«Суд томонидан судланувчи З.К. га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми ъаʼ (қийнаш) банди билан тўғри квалификация қилинди. Бироқ Жиноят кодексининг 55-моддасига (жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар) асосан унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Аммо у бундан ортиқ жазога муносиб эди. Афсуски, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги боис унга қамоқ жазосини қўллай олмадик», — дейди Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди судьяси Фаррух Икромов.