Судланувчи Ж.Ж.,қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, киссавурлик қилиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлик жиноятини содир қилган. Жумладан у, 2022 йил 01 январь куни соат тахминан 22:00 ларда Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган “Cougar game zone” компютер ўйинлари ўйналадиган залга мижоз сифатида келиб, ушбу залда компютер ўйинлари ўйнаётган, фуқаро Г.В.М.нинг чалғиганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган оқ рангли куртканинг чап чўнтагида бўлган 350 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига 3.793.181 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган. Судланувчи Ж.Ж. судда, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2022 йил кечки пайт соат 20:00 ларда қўшнилари Ш.Н. ва унинг 6-7 нафар ўртоқлари биргаликда компютер ўйинлари ўйнаш учун Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган “Гулливер” ресторани ёнидаги “Cougar game zone” компютер ўйинлари ўйналадиган жойга бориб, Нозим ва унинг ўртоқлари компютер ўйинлари ўйналадиган ўйингоҳнинг кираверишдаги хоналарига жойлашиб, бўш компютерларга ўтириб, ўйин ўйнаганликлари, ўзи компютер ўйинлари ўйнай олмаслиги туфайли ўртоғи Ш.Н.нинг компютер ўйинларини ўйнашини бироз вақт томоша қилиб тургани, кейин эса, ўрнидан туриб, ушбу хонада моҳирлик билан компютер ўйинлари ўйнаётган болаларнинг ўйинларини томоша қила бошлагани, хонадаги барча болаларнинг ўйинларини томоша қилиб бўлганидан сўнг, зина орқали пастга яъни компютерлар қаторасига териб қўйилган залга тушгани, залда мижозлар ва томошабинлар кўпчиликни ташкил қилгани, кейин эса, ўзи залда компютер ўйинлари ўйнаётган болаларнинг ўйинларини томоша қила бошлагани, залга кираверишнинг чап томонида ўзига олдиндан нотаниш бўлган, кейинчалик исмини билган, Г.В. ва унинг ўртоғи Қ.С. ҳам бўлган.Суд, судланувчи Ж.Ж.нинг айби, унинг ўз қилмишига тўлиқ иқрорлик билдириб,оилавий шароитини, оилада якка боқувчилигини ҳамда қилган ишидан чин дилдан пушаймон эканлигини инобатга олган ҳолда шахсига ва қилган жиноят ишига мос жазо тайинлади.
Шухрат Тўхтаев,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Акбар Жабборов,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси