Давлат статистика қўмитаси 8-июн кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–73 000 сўм;
қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–86 000 сўм;
картошка (1 килограмм) — 2500–8000 сўм (-500 сўм);
пиёз (1 килограмм) — 2000–6000 сўм (+1000 сўм);
сабзи (1 килограмм) — 1500–6000 сўм (-1000 сўм);
тухум (10 дона) — 6500–15 000 сўм (+500 сўм);
гуруч (1 килограмм) — 4500–22 000 сўм (+1000 сўм);
ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 500–28 000 сўм ;
шакар (1 килограмм) — 9500–16 000 сўм (+2000 сўм).
Маҳсулотлар нархларида 1-июндагига нисбатан ўзгариш кузатилган, хусусан, картошка (-500 сўм) арзонлашиб, тухум, гуруч ва шакар қимматлашган.
Маълумот учун, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.
Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида, фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).