Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда бу йил қандай янги ОТМлар очилди?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ўзбекистонда бу йил қандай янги ОТМлар очилди?
Бухоро

Ўзбекистонда бу йил қандай янги ОТМлар очилди?

05.06.2022 614
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистонда олий таълим берувчи олийгоҳлар сони ҳар йили бир нечтага кўпайиб бормоқда. Хусусий университетлардан ташқари давлат ОТМлари сони ҳам ошяпти. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда жами 162 та ОТМ мавжуд. Нодавлат ОТМлар сони 25 тага, хорижий ОТМлар ва филиаллари эса 30 тага етган. Бу йил ҳисобида бир нечта ОТМ янги очилди ёки қайта ташкил этилди.

Фармацевтика техник университети

“Ташкент Pharma-Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди ва ОТМга қабул 2022/2023 ўқув йилидан грант, тўлов-шартнома асосида амалга оширилади. Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

Масофавий таълим берувчи ОТМ

Ҳукумат қарори билан IT-park University рақамли университети ташкил қилинди. Бу ОТМга қабул шу йилдан бошланади. МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилотида ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади. Талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Янги университетда таълим жараёни кредит-модул тизими асосида, ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Дипломи Ўзбекистонда тан олинади.

Қайта ташкил этилган ОТМлар

Самарқанд давлат тиббиёт университети

Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди. ОТМ қайта ташкил этилгач, 2022 йилга қадар Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган талабалар университетда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиришни бошлади, битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги университет дипломи берилиши белгиланган.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети этиб қайта ташкил этилган. Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланган.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

Бундан ташқари, Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилган. Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланиши белгиланган. Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши режа қилинган.

Билиб қўйган зарар қилмайди

Қайд этиш жоизки, бу йил олий таълим билан қамров 28 фоиздан 38 фоизга етказилмоқда. Бу дегани абитуриентларнинг талаба бўлиш имконияти ҳам ошади. Илк бор давлат ОТМларида ҳам масофавий таълим шакли жорий этилишига оид қарор лойиҳаси эълон қилинган.

Шерзод Камалов 05.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?