Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РОМИТАН ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ АВЖИДА
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РОМИТАН ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ АВЖИДА
Бухоро

РОМИТАН ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМИ АВЖИДА

04.06.2022 421
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан туманида ҳам ғалла ўрими бошқа туманларга нисбатан эртароқ келади. Табиийки, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳам барвақт етилади. Буни дилдан ҳис этган туман ғаллакорлари жорий йилда ҳар қачонгидан мўл ҳосил етиштириш мақсадида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли адо этганлиги боис, мўл ҳосил етиштирилмоқда.

Туманда жорий йил ғалла ҳосили ўрим-йиғими даврида жами 26 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайни кучидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, шундан 14 таси “CASE” русумли, 7 таси “СLASS DOMINATOR–130” русумли ва 5 та “Вектор” русумли ғалла ўриш комбайнларидир. Ҳадемай, тўлиқ қувват билан ишга тушириладиган бу агрегатлар учун “ЎзКейссервис” ва “ЎзКлассервис” қўшма корхоналари ҳамда туманларда масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Агросервис МТП”ларининг муҳандис-техник ходимлари бириктирилган. Талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, хатлов жараёнида 1,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ эҳтиёт қисм таъминотига, таъмир ишлари учун молиялаштирилган. Мавсумда мазкур комбайнларнинг ҳар бири 300 гектар атрофидаги ғаллазор ҳосилини саранжомлашда жуда асқотади. Шу боис, кунига ҳар бир комбайнга ўртача 80 тонна атрофида ғалла ўриб олиниб, ўрим мавсумини тез кунларда тугаллаш чоралари кўрилади.

Мутахассислар мўлжалига биноан, мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи ҳам 12449 минг тоннага етказилиши белгиланган. Шунда ҳар бир фермер хўжалиги ҳисобига буғдой етиштириш бўйича гектарлар ҳосилдорлиги 65 центнерга етказилади ва давлат шартнома режасида кўрсатилганидан ортиқча етиштирилган дон хўжаликлар жамоалари моддий манфаатдорлигини таъминлашга сарфланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, етиштириладиган ҳосилнинг 40 фоизи давлат захираси учун дон корхоналарига топширилади.

Шунингдек, 8887 тонна атрофидаги дон қўшимча шартномаларга асосан тумандаги балиқчилик, парранда ва чорвачилик фермерларига сотилади.

Шерзод Камалов 04.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 503
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 68
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 53

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?