“Аёллар дафтари”га киритиладиган 2900 нафар хотин-қизлар билан манзилли иш олиб борилиб, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ромитан туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси “Аёллар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 770 нафар аёлларга ёрдам кўрсатиш учун 1млрд 239 миллион сўм маблағлар ажратилиб муаммолари ҳал қилинди.
Шундан 60 нафар аёл ўз-ўзини банд қилиб, уй шароитида тикиш-бичиш билан шуғулланиши учун тикув машинаси ҳамда 13 нафар хотин-қизларга пишириқ пиширишлари учун иситиш печи топширилди.