Туманнинг ёш тадбиркорларидан бири Шерзод Нарзуллаев «Наврўз» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси томонидан 500 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, келин либослари ва гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйди.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Хайрилло Жўраев, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Туман ҳокими янги мажмуада харидорлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддиларга тегишли таклиф ва тавсияларни берди.