Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ассалому алайкум, ҳурматли хонимлар ва жаноблар!
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ассалому алайкум, ҳурматли хонимлар ва жаноблар!
Бухоро

Ассалому алайкум, ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

19.05.2022 147
9 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Қадрли Форум иштирокчилари!

Аввало Сиз азизлар билан жаҳон маданий ва маънавий цивилизациялари чорраҳаси бўлмиш қадим ва навқирон Бухорои шарифда учрашиб турганлигимдан бениҳоя мамнунлигимни изҳор этмоқчиман.

“Декларациялар мулоқоти” Халқаро форумининг Сиз, ҳурматли иштирокчиларини чин қалбимдан самимий қутлайман!

Ушбу халқаро Форумни ҳамкорликда ташкил этишда амалий кўмак кўрсатган АҚШнинг Глобал жалб қилиш институтининг фахрий президенти, жаноб Крис Сайплга, шунингдек, тадбирда иштирок этиш истагини билдирган йирик диншунос олим, жаноб Шайх Абдулла Бин Баяга, Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси Бош котибининг махсус маслаҳатчиси, жаноб Абдул Азиз Сарханга, Нигериянинг Аргунгу штати Амири, жаноб Альхаджи Самайла Мухаммад Мерага, Гана давлати бош имоми вакили жаноб Умар Санд Ахмадга ҳамда бугунги Форумнинг бошқа барча хорижий иштирокчиларига, меҳмонларимизга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, анжуманда бевосита қатнашаётган ҳамкор давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларига, етакчи олим ва экспертларга ташаккур изҳор этаман.

Саховатли Ўзбекистон заминига, кўҳна Бухоро шаҳрига хуш келибсиз!

Қадрли меҳмонлар!

Марказий Осиё минтақаси асрлар давомида турли халқлар ва цивилизациялар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётганини жаҳон ҳамжамияти яхши билади ва юксак эътироф этади.

Бундан уч минг йилдан кўпроқ давр мобайнида минтақада илк шаҳарлар ва давлатчиликнинг вужудга келиши бу ҳудудда янги ҳаётий тушунчалар ва фалсафий қарашларнинг, жумладан, маданий-маърифий ва диний қадриятларнинг шаклланиши ва ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилди.

Ушбу заминдан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар, дунёвий ва диний илмларнинг улуғ намояндалари инсоният тарихида жуда катта из қолдирган. Хусусан, диёримизда яшаб ўтган аждодларимиз Исломни юксак илм, маданият ва цивилизация даражасига кўтаришганини бутун жаҳон ва мусулмон олами эътироф этади.

Зеро, Абу Ҳафс Кабир Бухорий, Абу Ҳафс Сағир Бухорий, Абу Бакр Калободий, Мустамлий Бухорий, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа юзлаб алломаларимиз тарғиб этган исломий қадриятлар маънавий ҳаётимиз ва динимиз кўзгуси ҳисобланади. Улуғ алломаларимизнинг маънавий хазинаси ҳозирда барчамиз учун ибрат бўлмоқда.

Ана шундай буюк алломалардан бири – Абу Ҳафс Кабир Бухорийнинг ислом оламида Бағдоддаги “Низомия” мадрасасидан икки юз йил олдин – 810 йилда Бухорода олий мадрасалар, яъни университетларга асос солгани, унинг залворли хизматлари туфайли Биринчи Ренессанс даврида Бухоро “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом динининг гумбази” деган шарафли унвонга  сазовор бўлганлигини эътироф этиш мумкин.

Шунингдек, унинг таниқли шогирди, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий ислом динида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий” китобининг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган.

Албатта, улуғ алломаларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, ўрганиш, ислом маърифати тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш ҳамда уни кейинги авлодларга етказиш шарафли ишдир.

Шу мақсадда, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг бевосита ташаббуслари билан соҳада улкан янгиланишлар амалга оширилди.

Хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотрудий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Тошкентда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида ЮНЕСКОнинг “Жаҳон динларини қиёсий ўрганиш” ва АЙСЕСКОнинг “Ислом цивилизациясини ўрганиш” кафедралари ташкил этилди.

Азиз дўстлар!

Тарихий манбаларга кўра, Бухоро ҳудудида Исломгача бўлган даврларда зардуштийлик, буддавийлик, насронийлик, яҳудийлик, маздакийлик сингари таълимотларга эътиқод қилинган.

Ислом етакчи дин мавқеини эгаллаган 8-асрдан кейинги даврда ҳам яҳудийлик, насронийликка эътиқод қилувчилар тенг ва диний бағрикенглик муҳити ҳамда тотувликда истиқомат қилганлиги тарихий манбалардан маълум.

Биргина мисол сифатида Бухоро шаҳрининг қадимий Эски шаҳар қисмида “яҳудийлар” кўчаси мавжудлиги, ушбу кўчада мусулмон ва яҳудийлар ўзаро аҳилликда яшагани, битта мактабда таълим олгани, мусулмонларнинг Ҳайит, яҳудийларнинг “Песах”, христианларнинг “Пасха” байрамини биргаликда нишонлашганини, Шариф шаҳримизнинг қоқ марказида яҳудийлар ва насронийларнинг ибодатхоналари ҳамда қабристонлари жойлашганлиги, уларга давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлигини келтириш мумкин.

Яна бир тарихий ҳақиқатни айтиб ўтсак.

Тарихий манбаларга таяниб айтадиган бўлсак,
2500 йилликдан ортиқ тарих, хусусан, турли даврларда Бухорода бирор маротаба ҳам диний ёки миллий характердаги низо ёки келишмовчиликлар кузатилмаган. Давлатимиз томонидан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик анъанаси доимо қўллаб-қувватланиб келинмоқда ва бугунги кунда ҳам бу ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Айтиш жоизки, бугунги кунда вилоятда 4 та диний конфессияга мансуб 120 та диний ташкилот фаолият юритмоқда.

110 та исломий (Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, 106 та масжид, 3 та мадраса) 7 та христиан диний ташкилоти, 2 та яҳудий, 1 та баҳоий жамоалари мавжуд.

Ушбу ташкилотлар томонидан тегишли диний амаллар ва маросимлар анъанавий тарзда амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, Пасха ва Рождество каби диний байрамлар мунтазам тарзда ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда мусулмонларнинг муқаддас “Ҳаж” ва “Умра” зиёратлари, “шиа” мазҳабига мансуб вакилларнинг Дашти Карбало, яҳудий, христиан дини вакилларининг Исроил, Греция, Россия ва Италияда жойлашган диний қадамжоларга ибодат сафарларини амалга ошириш борасида кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Қадим Бухоро заминини ислом цивилизацияси бешиги, Ислом дини гумбази, дунёдаги етти Шариф шаҳарнинг бири сифатида жаҳоний эътироф этилганлигини инобатга олган ҳолда Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (АЙСЕСКО) томонидан 2020 йил – “Бухоро – Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинди.

Ҳурматли Форум иштирокчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиланишлар нафақат ички сиёсатда, балки халқаро майдонда ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги тарихий нутқи ўз мазмун-моҳияти ва халқаро ҳамжамият учун аҳамияти жиҳатидан аксарият давлатларнинг эътиборини тортди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистондаги ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари, демократия, ёшлар масаласи, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология каби қатор глобал муаммолар билан бир қаторда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, бу борада БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу ташаббус БМТга аъзо 193 та мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланди ва 2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси 51-йиғилишида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси якдиллик билан қабул қилинди.

Азиз меҳмонлар!

Жаҳон ҳамжамиятининг динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, маърифат ғоялари ва бағрикенглик маданиятини юксалтириш, диний ва виждон эркинликларни таъминлашга алоҳида эътибори натижасида 2016 йилдан бошлаб конфессиялараро можароларнинг олдини олиш ва диний эркинликни кенгайтириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган бир қатор декларациялар (Марокаш, Жакарта, Потомак, Пунта дел Эсте, Макка) қабул қилинганлигини кузатишимиз мумкин.

Бу галги Форумнинг Ўзбекистон заминида ўтказилиши, олдинги декларацияларнинг мантиқий ва ривожлантирилган давоми сифатида янги Декларациянинг рамзий маънода Бухоро шаҳрида қабул қилиниши динлараро бағрикенглик муҳитини таъминлашда тарихий ва замонавий анъаналарга эга бўлган биз бухороликлар учун фахр ва ифтихор туйғуларини бағишлайди.

Ишонч билан айтишим мумкинки, бугунги Форум диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистоннинг, шу жумладан азалдан бағрикенглик муҳити мавжуд бўлган Бухоройи Шарифнинг халқаро ҳамжамият олдидаги муҳим ҳиссасидир.

Қабул қилинадиган “Бухоро декларация”си эса динлараро ва конфессиялараро муносабатлар ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг замонавий механизмларини янада такомиллаштириш, диний барқарорликка қарши турли ғоявий таҳдидларга тоқатли, шунингдек, барча конфессияларнинг тинч-тотув яшаш ғояси атрофида халқаро ҳамжамиятнинг жипслигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шубҳасиз, Форум давлатлар ва халқлар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришда ҳамда турли динга эътиқод қилувчиларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаларини янада чуқур англаш ва ўрганишда муҳим роль ўйнайди.

Бухоро заминидаги ушбу тамойилнинг қанчалик ҳаётга татбиқ этилаётганини муқаддас қадамжоларга ташриф давомида ўзингиз гувоҳ бўласиз, деб умид қиламан. Албатта, Бухорода жойлашган барча тарихий меъморий обида ва иншоотларни зиёрат қилиш учун бир кун камлик қилади. Бу эса қадрли меҳмонларимизни Бухоройи Шарифга яна ва яна ташриф буюришларига чорлайди, деб умид қиламиз.

Бухоро замини қадимдан Ислом цивилизация маркази, уламолари эса дин пешволари сифатида жаҳоннинг, жумладан, Ўзбекистоннинг гавҳарига айланган. Бу ердаги ҳар бир масжид, мадраса, зиёратгоҳлар, қадимий меъморий обидалар узоқ тарихга эга бўлиб, асрлар давомида халқимизга хизмат қилиб келмоқда. Улардаги ҳар бир нақшсимон битиклар ўзига хос тарихий манба ҳисобланади.

Сўзим якунида барчангизни яна бир бор Бухоройи Шарифга ташрифингиз билан қутлайман, Форум ишига эса омад ва муваффақиятлар тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Шерзод Камалов 19.05.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?