Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Г. бошқа бир фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга “М.Таробий” МФЙ ҳудудида жойлашган захирадаги 4 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига олдиндан келишилган 9 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.