Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро муҳандислик-технология институтида 4 миллиард сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар берганди.
“Олиб борилган терговга қадар текширув давомида бирор-бир шахс, яъни олий таълим катта ўқитувчиларининг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги, шунингдек, институтда таълим, меҳнат, бюджет интизоми ва давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилмагани аниқланди. Шу сабабли ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди”, — дейди Бухоро шаҳар прокурори Иброҳим Расулов.Маълум бўлишича, мазкур институтда фаолият юритиб келаётган Ғ.Ш. олийгоҳнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ариза билан мурожаат этган ва мурожаат юзасидан агентлик ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилган.Ректор агентлик хулосаларида нотўғри важлар келтирилганини билдириб, асл ҳолат бошқача бўлганини айтмоқда.Унинг айтишича, 2019 йилда вилоятнинг марҳум раҳбари Ўктам Барноев институтнинг биринчи корпуси ташқи қиёфасини таъмирлаш учун ўтказилган тендерда ғолиб бўлган Фаст Қуалитй Буилдинғга бинонинг таъмирталаб ҳолдаги иккинчи корпуси ташқи қиёфасини ҳам таъмирлаш топшириғини берган. Ва 2020 йилнинг апрель ойига қадар таъмирлаш харажатлари маҳаллий буджет ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилишини билдирган.«Бироқ, пандемия балосининг бошлангани, шунингдек вилоят раҳбари вафотидан сўнг қурувчи ташкилот сарфлаган харажатларини қоплай олмади ва бизга ўз шартномасини тақдим этди. Институт ҳуқуқшуноси тендерсиз шартнома имзолаб бўлмаслиги боис, тўловни амалга ошириш имкони йўқлигини тушунтирди. Қурилиш ташкилоти эса иқтисодий аҳволи ёмонлашиб, ишчиларини ойлик маоши билан таъминлай олмай, судга даъво қилди. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 6 ноябрдаги ажримига асосан 1,27 миллиард сўм миқдоридаги маблағ қурувчи ташкилотга аслида, вилоят ҳокимлиги томонидан тўланиши кўзда тутилган бўлсада, олий ўқув юрти ҳисобидан мажбурий ундирилиши белгиланди. Агентлик тақдим этган маълумотда эса 1,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари тўғридан-тўғри тендер танловларисиз бажарилгани ва мутлақо нотўғри асосларда пул тўлангани кўрсатиб ўтилган», — дейди ректор.Агентлик тақдим этган маълумотга кўра, институтда қурилиш ишларини давом эттиришда тендерда ғолиб бўлган кейинги қурилиш ташкилот «Вобкент Сан-техстрой монтаж сервис» МЧЖ томонидан амалга оширилган 2,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари якуни комиссия томонидан қабул қилинмай, унинг кафолат муддати тугамаган бўлсада, пудратчига 91,5 миллион сўм маблағ олдиндан тўлаб берилган.«Ҳар йили талабалар сонининг ошиб бораётгани, ўқув аудиторияларининг етишмай қолаётгани ва талабаларга қулайлик яратиш мақсадида институт иккинчи корпусининг бешинчи қаватини тўлиқ таъмирлаш ва созлаш чоралари кўрилди. Вобкент “Сан-техстрой монтаж сервис” МЧЖ ҳақиқатан лойиҳа қиймати 2,4 миллиард сўм бўлган тендерда ғолиб бўлган. Бироқ мутахассислар томонидан назорат ўлчови ўтказилди ва уларнинг хулосасига кўра, қурилиш-монтаж ишларида 2,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани аниқланди. Биргина бешинчи қаватда замонавий стандартларга жавоб берадиган 1050 ўринли 27 та аудитория қуриб, фойдаланишга топширилди. Ҳолат шаҳар прокуратураси томонидан ҳам тўлиқ ўрганилиб, хулосаланди. Ҳеч қандай ўзлаштириш, талон-тарожлик ёхуд бажарилмаган ишлар учун маблағлар мақсадсиз сарфланмагани аниқланди. Шу ўринда, ушбу объект иш ҳажмлари қурувчи ташкилот томонидан тўлиқ топшириб бўлинган бўлсада, ҳалигача 150 миллион сўм атрофида қарздорлигимиз мавжудлигини айтиб ўтмоқчиман. Аммо институтнинг бу пулларни тўлаш учун имконияти мавжуд эмас», — дейди Нусратулла Баракаев.Институт ректори «Машинасозлик технологияси» ҳамда «Менежмент» кафедраси мудирлари ва унинг яқин қариндошлари шу олийгоҳда фаолият юритиб келаётгани ҳақидаги ҳолатга ҳам изоҳ берди.«Тўғри, мазкур кафедраларда бир-бирига яқин қариндошлар, яъни эр ва хотин, ота-ўғиллар бирга ишлашади. Лекин уларнинг молиявий масалаларни ҳал этиш ваколати йўқ. Барча лавозим эгалари ва ходимлар ректорнинг қўл остида ва фақат унга бўйсунади. Улар 19-35 йиллик педагогик иш тажрибасига эга, институтнинг таянч докторантлари, катта ўқитувчилари», — дейди ректор.Нусратулла Баракаев 20 нафар ходимнинг ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга эмаслиги, 29 нафар ходим катта ўқитувчи лавозимига ноқонуний қабул қилингани ҳақидаги фикрларга ҳам жавоб берди.Ректорнинг сўзига кўра, агентлик томонидан текширув ишига жалб қилинган 37 нафар катта ўқитувчи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 21 апрелдаги буйруғи талабларига мувофиқ, ишга қабул қилинган ва ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган.«34 нафар тютор ҳужжатлари жамоатчилик кенгаши томонидан ўрганиб чиқилиб, суҳбатдан ўтказилгандан сўнг ишга тавсия қилинган. Бирор ходим ишга ноқонуний қабул қилинмаган. Агентликнинг бу борадаги хулосаси ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган текширувда ҳам бу ўз тасдиғини топди», — дейди ректор.Ректорнинг билдиришича, агентлик ўз ўрганувлари юзасидан ДТМдан хулоса сўраган. ДТМ ходими 67 нафар абитуриентнинг табақалаштирилган тўлов-контрактлари миқдори буйруқларда белгиланмагани, 19 нафар талабанинг контракт тўловларида тафовутлар борлиги, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши тест синовларида қатнашган беш нафар абитуриентнинг Дастурий инжиниринг йўналишига қабул қилингани тўғрисида хулоса берган.“Ҳақиқатан, ушбу беш нафар абитуриент Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишига тўғри расмийлаштирилган. Бироқ, улардан бир нафари Қозон Федерал университетининг Биотиббиёт муҳандислиги бир нафари Белгород давлат университетининг Менежмент кейинги талабалар Москва Станкин давлат технология университетининг Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш ва Машинаозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш турдош йўналишларида таҳсил олиб келишаётган бўлган. Улар ўз таҳсилларини юқорида номи қайд этилган институтлардан Бухоро муҳандислик технология институтига давом эттира бошлашгач, ўз хоҳиш ва аризалари билан ўзлари таҳсил олган йўналишга яқинроқ, яъни турдош сифатида Дастурий инжиниринг йўналишига ўтказиб, ўқишни даом эттиришмоқда.Бошқа талабаларнинг контракт тўловларидаги тафовутлар борасида сўз кетганда, айтиш мумкинки, ДТМ талабаларнинг шартнома ва тўловни ҳисобловчи электрон тизимдаги маълумотларини ўрганмасдан туриб, хулоса берган. Вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси ходими эса ўз текшируви хулосасида ДТМ хулосаларини рад этди. Барча талабаларнинг шартномалари тўғри расмийлаштирилгани, ҳеч қандай молиявий хатоликка йўл қўйилмагани, талабанинг шахсий тўлов варақасида тўлов миқдорлари шартномага мувофиқ, аниқ кўрсатилгани тасдиқланди. Фақатгина қабул буйруқларини расмийлаштиришда техник хатоликларга йўл қўйилган ва бу хатоликлар учун институт аудитори томонидан ўрганилиб ўз вақтида бартараф этилган”, — деди институт ректори.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган маълумотномада Бухоро муҳандислик-технология институтида маблағлар ортиқча сарфланишига йўл қўйилгани ҳақида сўз борган ва 71 та ҳолатда ўқитувчилар томонидан ички тартиб талабларига риоя қилинмагани билдирилган. Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган текширув хулосаларига кўра, агентлик мутахассиси томонидан келтирилган важлар асоссиз.Вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Анвар Эсанов сўзига кўра, институт кафедраси мудири З.Т.нинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 1-қисми (оз миқдорда талон-тарож қилиш) қайд этилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган ва тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилган. Шунингдек, институт ходимлар бўлими инспектори Й.Ж. ҳамда 1-тоифали муҳандис Т.С.нинг ҳаракатларида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик ҳолати аниқланган.«Ҳолат ўрганилганда, улар ўзларининг бу хатти-ҳаракатлари учун илгарироқ интизомий жазога тортилгани аниқланди. Яъни улар ташқи ўриндошларни ишга қабул қилишда тегишли ҳужжатларни талаб қилмаган ва шартномаларни расмийлаштиришда хато-камчиликларга йўл қўйган. Бу камчиликлар ҳам ўша вақтнинг ўзида бартараф қилинган бўлиб чиқди», — дейди Анвар Эсанов.Институт ректори Нусратулла Баракаевнинг сўзига кўра, талабаларга ортиқча стипендиялар тўлаш билан боғлиқ даъво ҳам анча олдин содир бўлган ва институт масъуллари томонидан айрим бўлим раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари агентлик текширувига қадар аниқланган.Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро муҳандислик-технология институтида қариндош-уруғчилик алоқалари борасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганини таъкидлаган. Бухоро шаҳар прокуратураси эса институтда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган яқин қариндош ўқитувчиларнинг бири-бирига бўйсуниб ёки унинг назорати остида ишламаслиги, шу билан биргаликда, улар ўртасида манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини ўрганган.