Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан Бухоро шаҳрининг “Наврўз”,”Беҳиштиён”ва”Бунёдкор” маҳаллалари ҳудудида жойлашган 99 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиши кўзда тутилаётган Бошқарув сервис компаниясини ташкил этилиши бўйича 6 та УЖМШ раислари ва аҳоли орасида тушунтириш ишлари амалга оширилиб, уларниниг розилиги асосида “SITY-CENTER” замонавий бошқарув компанияси ташкил этилди.Мазкур компанияга қарийб 3800 та хонадон, 8 та ижтимоий соҳа объектлари юклатилди. Асосийси, бошқарув сервис компаниния (БСК) қошида 24 соатлик авария-диспетчерлик хизмати йўлга қўйилган бўлиб, махсус ишчи гуруҳ туну-кун эл хизматига камарбаста бўлаяпти.