Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода янги ўқув йилида математикага ихтисослаштирилган 4 та мактаб иш бошлайди (фото)
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Таълим > Бухорода янги ўқув йилида математикага ихтисослаштирилган 4 та мактаб иш бошлайди (фото)
Таълим

Бухорода янги ўқув йилида математикага ихтисослаштирилган 4 та мактаб иш бошлайди (фото)

21.08.2020 256
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилояти халқ таълими тизимида 2020 йилда 4 та ҳудудда математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, янги ўқув йилидан Когон шаҳридаги 17- ва Жондор туманидаги 49-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда Олот туманидаги 31- ва Пешку туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактаблари негизида математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар фаолият бошлайди. Ушбу мактаблар туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан оталиққа олинган бўлиб, айни пайтда уларни янги ўқув йилига тайёрлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш борасида иш олиб борилмоқда.

Жумладан, Жондор туманидаги 49-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида ҳам математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши кўзда тутилган. Янги ўқув йилида мазкур илм масканида математикага ихтисослаштирилган 2 та синфда 60 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган. Айни пайтда ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари олиб борилмоқда.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Ахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси билан келишилган ҳолда мактабда IT-park филиали ҳам жойлаштириладиган бўлди. Бунинг учун учта хона ажратилиб, айни пайтда жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. IT-parkда оптик толали кабеллар тортилиб, юқори тезликдаги интернет тармоғи билан ишлаш имкониятининг яратилиши ўқувчиларимизнинг ‘Бир миллион ўзбек дастурчиси’ лойиҳаларида иштирок этиб, дастурлаш йўналишида ҳам ўз билим ва иқтидорларини ривожлантиришларида муҳим омил бўлади», — деди мактаб директори Вали Сулаймонов.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Олот туманидаги 17-умумтаълим мактаби негизида ҳам математикага ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши режалаштирилган. Ўтган ўқув йилидан Олот иқтисодиёт коллежи биносида фаолият юритаётган мактаб айни пайтда тўлиқ таъмирланган ва моддий-техник базаси билан таъминланган. Янги ўқув йилида мактаб математикага ихтисослаштирилган 1 та синфда 30 нафар ўқувчи қабул қилишни режалаштирган. Айни пайтда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширган ўқувчилар сони 65 нафарни ташкил этмоқда. Ихтисослаштирилган синфга ўқувчилар тест синовлари асосида қаубл қилинади.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Президентнинг 2020 йил 7 майдаги «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2023 йиллар мобайнида ҳар бир туман шаҳарларда биттадан математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш режалаштирилган.

Шерзод Камалов 21.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда дарслар онлайн бўлади

22.01.2023 801
Таълим

Талабалар чипталарига чегирма ва бепул алмаштириб бериш муддати узайтирилди

17.01.2023 144
Таълим

Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган

15.01.2023 407
Таълим

Тошкентдаги айрим олийгоҳларда дарс вақтлари ўзгармоқда

02.01.2023 780

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?