Маълумотни тўлиқроқ қилиш мақсадида бу аппарат хақида хам маълумот бериб ўтамиз.
☘️Кислород концентратор – бу хаво ва атроф мухитдан соф кислородни ажратиб берувчи ускунадир.
🌱Гипоксия – ёки гипоксемия бу кислород етишмаслиги холати. Бу холатда бемор организмни қўпол қилиб айтганда кислородга оч холатида бўлади. Оксигенатерапия бу гипоксия ёки шу холатга яқин холатда врач томонидан буюрилувчи даволаш услуби. Бу усулда айнан кислород концентратор керак бўлади.
⛳️ Ўпка пневмонияси ёки Covid 19 пневмониясида ўпка ўзининг нафас олиш яъни кислород етқазиш ишини бажара олмай қолади. Худди шу холатда Кислород концентратор ўпка ишини қилиб беради ва организмга тайёр холдаги кислородни юборади.
⛳️Ускуна ичида Циолит минерали тўлғизилган адсорбент бўлиб хаводаги кислороддан ташқари хамма нарсани ўзига сўриб олади. Натижада 95% соф кислород қолади. Сув эса намлантириш учун керак бўлади.
Кислород концентратор ишлатилганда Сатурация ортиб нормага келади