Коронавирус пандемияси туфайли узоқ танаффусдан сўнг Россия қатор мамлакатлар билан авиақатновларни тикламоқда, дея хабар бермоқда ТАСС.
Дастлаб Буюк Британия (Лондон), Туркия (1 августдан Анқара ва Истанбул, 10 августдан Анталия, Бодрум ва Даламан) ва Танзания (Занзибар ороли) мамлакатлари билан авиапарвозларни тиклаши кўзда тутилмоқда.
Маълумотларга кўра, халқаро рейслар тикланишининг иккинчи босқичида Мальдив ороллари ва Жанубий Кореяга ҳам самолётлар учишни бошлаши мумкин.
Шунингдек, туризм соҳаси экспертлари Тунис ва БААга ҳам авиақатновларнинг йўлга қўйилишини тахмин қилишмоқда.
Халқаро рейслар дастлаб фақат Москва, Санкт-Петербург ва Ростов-Дон шаҳарларидан амалга оширилади.