Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун имзолади, Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 1 май куни қабул қилинган, 19 июнда эса Сенат томонидан маъқулланган эди.
Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17-1-моддаси қуйидаги таркибий қисм билан тўлдирилди:
«Транспорт воситаси ҳайдовчисининг қизил ёки кўк, қизил-кўк милтилловчи чироғини ёқиб ҳамда махсус овоз сигнали билан келаётган тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларига йўл бериши асносида маъмумий қоидабузарлик содир этгани махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка содир этилмаган деб ҳисобланади ва маъмурий иш кодекснинг 271-моддасига кўра тугатилади».
Шундай қилиб, агарда ҳайдовчилар ўт ўчириш, тез ёрдам ва бошқа махсус хизмат машиналарига йўл бериш асносида йўл ҳаракати қоидаларини бузса, жавобгарликка тортилмайди.
Июнь ойида Сенат раиси Танзила Норбоева сўнгги икки йил ичида 48 мингдан ортиқ одам тезкор хизматларнинг вақтида етиб келмаслиги оқибатида вафот этганини маълум қилганди.