Уяли алоқа воситасига оид одоблар
• Телефон сотиб олишда уни яхшиликларга, дунё ва охират учун манфаатли нарсаларга ишлатиш ниятини қилиш керак.
• Уяли алоқа жиҳозининг ўз эҳтиёжига ярашасини олиши керак.
• Уяли алоқа воситаси ойнасига Аллоҳ лафзини ва Қуръони карим оятларини қўймаслик одобдандир.
• Уяли алоқа жиҳозининг қўнғироқ товушларига Қуръон ояти, азон ёки Аллоҳнинг зикрларини қўйиш мумкин эмас.
• Уяли алоқа жиҳозига Исломда тинглаш ёки томоша қилиш ман қилинган нарсаларни жойлаштириш харомдир.
• Уяли алоқа воситаси ўзгага тегишли бўлса, унинг рухсатисиз олиш, ундан бировга қўнғироқ қилиш, унинг ичидаги нарсаларни очиб кўриш мутлақо мумкин эмас.
• Уяли алоқа жиҳози билан ўзининг рухсатисиз бировни суратга олиш ёки овозини ёзиш мутлақо мумкин эмас.
• Болаларга Уяли алоқа жиҳозини олиб беришга шошилмаслик, олиб берганда ҳам, фақат зарурат юзасидан ишлатишини йўлга қўйиш лозим.