Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят > Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди
Жиноят

Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди

12.07.2020 79
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилоятида текин даромад орттириш мақсадида уч нафар фарзанди бор аёлни БААнинг Дубай шаҳрига фоҳишаликка жўнатаётганда қўлга олинган аёлга суд ҳукми ўқилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Вилоят ИИБ масъул ходими Ҳалим Камоловнинг «Дарё»га маълум қилишича, 2019 йилнинг 28 август куни одам савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган Бухоро туманида яшовчи 52 ёшли Гулнора Холбоева (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) Бухоро шаҳрида яшовчи 35 ёшли Абера Ёдгоровани Дубайга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғидан ажрашган ва уч нафар фарзанди билан оғир шароитда яшаб келган Абера Ёдгорова Гулнора Холбоевага чет элга бориб ишламоқчилигини, лекин ишончли одам тополмаётганини, имкони бўлса, гўзаллик салонида ишлай олиши мумкинлигини билдирган. Одам савдоси билан шуғулланишни касб қилган Гулнора Холбоева ишга киришган.

Гулнора Холбоева Абера Ёдгоровани Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик қилиш орқали кўп пул топишга ишонтиради ва уни ёллашга эришади.

Гулнора Холбоева Дубайда яшаб келаётган самарқандлик таниши Амина Сафарова орқали Абера Ёдгорова номига БААнинг Абу-Даби шаҳрига кириш ҳуқуқини берувчи виза ва Дубай шаҳрига бориши учун чипта расмийлаштиришга эришади. Эвазига Абера Ёдгоровага Дубайга борганидан сўнг ушбу чипта ва виза тўловлари учун 700 доллар ва фоҳишалик қилишига шароит яратиб бериши учун 4000 доллари ишлаб бериш мажбуриятини қўяди. Шунингдек, болаларига кийим-кечак олиб бериши ва бошқа харажатлари учун берилган 300 долларни 400 доллар қилиб қайтариш шартини қўйган.

Абера Ёдгорова хорижга жўнамай туриб, шаҳвоний ишларга жалб қилинишини, устига-устак бўйнига қарзлар илинаётганини англаб етади ҳамда Бухоро вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси Нодир Шароповга кўра, фуқаро Гулнора Холбоева илгари ҳам судланган бўлишига қарамай, хулоса чиқармаган. Суд айбига иқрор бўлган аёлни Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмининг «э» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, одам савдоси билан шуғулланиш) билан айблаб, унга тўрт йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.

Bukhara News 12.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят

“76-сон”ли автобусда 57 ёшли киссовур ушланди

28.04.2023 742
Жиноят

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

22.03.2023 1k
БухороЖиноят

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

14.03.2023 824
Жиноят

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

06.03.2023 382

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?