Ҳурматли ота-оналар ва МТТ ходимлари!
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сизларга шуни маълум қиладики, болаларнинг МТТда бўлган даври учун тўланган тўловларнинг қайта ҳисобланиши 2016 йил 23 августдаги №2821 сонли “Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болаларнинг таъминоти учун тўловни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан қуйидагича амалга оширилади:
— МТТда боланинг таъминоти учун олинган тўловлар уни овқатлантиришга йўналтирилади (Низомнинг 2-банди);
— агар бола 3 кундан кўп муддат мобайнида МТТга бормаган бўлса, бу давр учун амалга оширилган тўлов болаларнинг МТТда бўлиши бўйича келгуси тўловларни амалга оширишда инобатга олинади (Низомнинг 13-банди);
— бола МТТга боришни тўхтатгудек бўлса, тўлов бир ой учун эмас, балки унинг МТТда бўлган куни учунгина амалга оширилади (Низомнинг 14-банди).
Низомнинг юқоридаги бандларидан келиб чиққан ҳолда болани МТТдаги таъминоти учун тўловни қайта ҳисоблашнинг қуйидаги тартиби белгиланган:
- Мактабгача таълим ташкилотини тугатиб, мактабга чиқадиган болалар учун олдиндан келгуси даврга тўланган маблағлар ота-онасининг аризаси асосида қайтариб берилади.
- 2020/2021-ўқув йилида мактабгача таълим ташкилотига қатнашда давом этадиган болалар учун олдиндан тўланган маблағлар келгуси ойлар учун тўловларни ундиришда инобатга олинади.