Мазкур маълумотда, Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг иш вақти қонунчиликда 9:00 дан 18:00 гача этиб белгиланганига қарамай, бошқарма бошлиғи ўринбосари ходимларни эрталаб соат 08:00дан ишга келишини талаб қилаётганлиги, бунинг устига, ходимлар вақтини беҳудага кетказиб 4-5 маротаба видеоселектор ўтказилаётганлиги, давлат ижрочилари узоқ масофадаги бошқа туманлардан келиб ишлаши, карантин вақтида бундай талаблар қўйилаётганлигини маълум қилинган.
Хабар бўйича, ўтказилган ўрганишда ходимларни ноқонуний тарзда иш вақтидан ташқари ишга асоссиз жалб қилиш ҳолатлари аниқланмади. Айтиш лозимки, ички меҳнат тартиб-қоидаларига асосан, бошқарма ҳамда туман-шаҳар бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг иш вақти соат 09-00дан соат 18-00 га қадар давом этиши ва белгиланган вақтдан ташқари ишлашига, шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.
Бош прокурор томонидан тасдиқланган “Касб одобномаси” талабларига риоя қилиниши юзасидан бошқарманинг ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси томонидан таркибий тармоқ раҳбарлари, ҳудудий бўлимлари бошлиқ ва ўринбосарлари, бошқа ходимларга касб-одоби қоидаларига риоя этиши юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, белгиланган талабларни бузмаслиги юзасидан огоҳлантирилган.
Шу билан бирга, ходимларга уларнинг розилиги асосида, иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши тушунтирилган.
Бошқарма тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг алоҳида хизмат ўташ шароитларини инобатга олиб, уларга нисбатан тегишли ижтимоий муҳофаза чоралари, дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланган.
Келиб тушган мурожаатлар ва ўрганишлар давомида қонунбузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда,
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси