Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари Жондор туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий тиббий ёрдам тадбирлари амалга оширди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари Жондор туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий тиббий ёрдам тадбирлари амалга оширди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари Жондор туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий тиббий ёрдам тадбирлари амалга оширди

17.09.2024 95
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Йил бошидан ўтказилаётган “Инсон қадри учун” шиори доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар туманларда давом этмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори бошчилигидаги РШТЁИМ Бухоро филиалининг бир гуруҳ турли ихтисослик мутахассислари жамоаси навбатдаги тиббий кўрик ва амалий тиббий ёрдам акцияларини Жондор туманида 3 кун давомида амалга оширилишини таъминладилар. 
30 нафардан ортиқ 12 та йўналишдаги мутахассислар гуруҳи томонидан Жондор туманининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.


Тиббий кўрикда филиалдан эндохирург, қон-томир хирурги, гинеколог, травматолог, нейрохирург, болалар хирурги, болалар реаниматологи, УТТ врачи, эндоскопист, кардиореаниматолог, анестезиолог-реаниматолог, невролог, кардиолог, терапевт, педиатр, токсиколог ва операцион бригада тўлиқ стерил тиббий асбоб-анжомлар тўплами ҳамда мутахассислар билан ташриф буюрдилар.


Жондор туманида РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан 800 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда аҳоли билан бир қаторда асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турувчи фуқаролар қатнашди. Шулардан 267 тасида терапевтик, 132 тасида хирургик, 43 тасида гинекологик, 37 нафар болаларда педиатрик ва 160 тасида неврологик паталогияси бўлган касаллик турлари аниқланди. Аниқланган касалликлар бўйича сараланган беморларни амбулатор, стационар ва уй шароитида соғломлаштириш режаси тузилди. Беморларни туман тиббиёт бирлашмаси ва РШТЁИМ Бухоро филиали ҳамда вилоят касалхоналарида даволаниши учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, ўзгалар ёрдамига муҳтож, I-II-ногиронлик гуруҳига мансуб беморлар ҳудудий поликлиника врачлари билан биргаликда уйига бориб кўрилди. Уларга ихтисослик бўйича соғломлаштириш режаси асосида мутахассислар томонидан зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Тадбирда асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида кам таъминланган оила аъзолари рўйхатига мансуб 14 нафар беморлар хирургик операцияларга  муҳтожлиги аниқланди. Тўлиқ стерил тиббий асбоб-анжомлар тўплами билан РШТЁИМ Бухоро филиалидан борган операцион бригада мутахассислари томонидан юқори технологик кам инвазив операция амалиётлари бажарилди. Бажарилган операциялар Жондор туман “Emergency department” бўлими врачлари иштирокида “Маҳорат дарслари” доирасида амалга оширилди.
Бундан ташқари РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари Жондор туман “Emergency department” бўлими билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш ва туман мутахассисларининг тажриба орттиришига кўмаклашиш борасида амалий-услубий ёрдам кўрсатилишини таъминладилар.

Шерзод Камалов 17.09.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?