Тонировка тортмаган фуқарони “шунчаки келиб кетинг” деб чақиртириб баённома тузишди.
Бошқа бир фуқарони “двигатель рақамини солиштирамиз” деб чақиртириб тонировкасига баённома тузишди.
Янам бир фуқарони “бир келиб кетинг” деб чақиртириб тонировкаси учун баённома тузишди…
Тонировкаси бор ёки йўқ, унинг рухсати бор ёки йўқ, унинг фоизи баланд ёки пастлигига қарамасдан баённома тузилган ҳолатлар бўлди…
ЙҲХБ ходимларининг фуқароларга айтиши уларга юқоридан шунақа буйруқ бўлган. Бир (номи сир сақланган) ташкилот томонидан автомашиналар рўйхати берилган ва улар ушбу рўйхат асосида фуқароларни чақиртириб, жарима қўллаб, автомашинасини жарима майдонига жойлаштирмоқда…
Бу бугунги кунда Бухорода реал бўлаётган ҳолат.
Айрим манбааларнинг айтишича ҳар бир ЙПХ ходимига 5 тадан автомашина рўйхати берилган ва бу инспекторлар ушбу рўйхатга асосан фуқароларни ҳар хил важ ва баҳоналар билан чақиртириб баённома тузиш масаласи кўрилаётган экан.
Ахир Қонунларимиз билан ЙПХ ходимларининг хизмат ўташ тартиби аниқ белгилаб ўтилган-ку! ? Қайси норма асосида Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан бу каби ҳаракатлар содир этилмоқда?
Шунақа рейд-тадбирлари қилиш керак бўлса, нега кўчада қилинмаяпти, нега рўйхат асосида қилиняпти?
Солинган, расмийлаштирилган жарималару, жарима майдон харажатлари кимни бўйнида бўлади?
Масъуллардан “Фуқаро норози бўлса судга мурожаат қилиш ҳуқуқи бор” деган жавоб оламизми биз шунда?
Ибрагимов Шерзод Шокирович Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлганларидан кейин бу каби ҳолатлар содир бўлишни бошлади, бу янги раҳбарнинг сиёсатими?, буйруғими?, ёки бу ерда бошқа гап борми???
Бу бўлаётган ҳолатдан келиб чиқиб (ҳолатни фейк дейдиганлар учун, зерикманглар, асосларимиз етарли!) масъуллар расмий баёнот беришларини сўраймиз.