Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда “Ғалла” ўримига старт берилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда “Ғалла” ўримига старт берилди
Бухоро

Ромитанда “Ғалла” ўримига старт берилди

05.06.2024 114
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугунги кунда Ромитан туманидаги 244 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 6414 гектар ерга уруғ қадалган бўлиб, ўртача 26,8 центнер ғалла мажбурияти топширилиши бўйича фермер хўжаликлари билан шартнома имзоланганлиги билан бир қаторда, давлатга қарийб 17 218 тонна ғалла топширилиши кўзда тутилган.

Айни пайтда пишиб етилаётган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида туманнинг барча ҳудудларида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 22 та махсус отрядлар ташкил этилгани, мавсум давомида туман бўйича 130 дан ортиқ дон териш техникалари жалб қилинган.

Бугун, 5 июнь куни Ромитан тумани “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Нурафшон” ҳудудидаги ғалла майдонида туманда биринчи бўлиб ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон ҳатм қилинди.

Ушбу тадбирда вилоят прокурори Улуғбек Хамдамов, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман қишлоқ хўжалиги вакиллари, ҳудуд раислари, фермер хўжалиги ва кластер масъуллари, ғалла ўримига алоқадор корхона, ташкилот ходимлари, комбайн операторлари, ғалла отряди раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбир давомида вилоят прокурори Улуғбек Хамдамов машаққатли меҳнатлар орқали етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмай ва сифатли қилиб йиғиштириб олишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Туманимизнинг нуроний отахонлари она Ватанимиз равнақи, халқимизнинг янада фаровонлиги учун ҳам ғалла ўрими мавсумини беталофот ва баракали бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Катта хирмонга ҳисса қўшишга бел боғлаган ҳар бир комбайн операторларига 2 миллион сўмдан бўнак пули, 50 килограмм ун, 10 килограмм ўсимлик ёғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани ишга бўлган рағбат ва моддий манфаатдорликни ошириши шубҳасиз.

Шерзод Камалов 05.06.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?