Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ИШОНМАГИН, ДЎСТИНГГА…
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ИШОНМАГИН, ДЎСТИНГГА…
Бухоро

ИШОНМАГИН, ДЎСТИНГГА…

29.05.2024 60
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

…сомон тиқар пўстингга, деб бежизга айтилмаган экан. Буни Амин Ҳабибов (исм ва фамилялар ўзгартирилди.) бошига тушган  савдолар туфайли янада яхшироқ англай бошлади.

2023 йилнинг июль ойларининг бошида телеграм профилига  телеграмдан хабар келди. Амин “тинг” этиб чиққан овоздан ҳушёр тортиб юраги “шув ” этди. Бўлажак рафиқаси Салимадан мактуб келди ,деб ўйлади. “men bu men” ким бўлди экан?! Келган хабар антиқа эди. У ўзи ва севгилисидан бошқа киши хабари бўлмаган расм эди. А.Ҳабибовнинг ичига ғулғула тушди. Салима билан яқин кунларда тўйи белгиланган бўлсада, бу расмлар тарқалиб кетса, қиз бола шаънига уят бўлишини ўйлаб сиқилди. Кейинги гал “Қорбобо тоғо” орқали расм келди. Энди,  “сирли одам” таҳдид йўлига ўтди.

—Биласанми, агар бу  суратларни ижтимоий тармоқ орқали тарқатсааам…

—Кимсиз ўзи?! Нима хоҳлайсиз биздан

—Нима хоҳлашимни айтаман. Тайёр тур…

Яна орадан кунлар ўтди. Тутуриқсиз “сирли одам” “Қорқиз хоним” профилидан ёзиб қолди. “Менга  1 млн 700 минг сўм берсанг расмлар, видео тарқалмайди.” Ўзаро келишувлардан сўнг пластик карта орқали 1 млн 500 минг сўмга эга бўлган товламачи 200 минг сўмни тўёна эканлигини уқтириб ўтди.

Амин узоқ ўйлаб ўтирмади. “ Буни кимлигини топишим керак”, деган хулосага келиб ,ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилди.

Товламачи йигит ўзининг синфдош дўсти, “Ғиждувонпахтатозалаш” заводи ишчиси Аъзам  Олимов бўлиб чиққанда янада  таажжубланди. Чунки, яширин ҳолда дўстининг телефон рақамидаги телеграмга боғланиб олган Аъзам арзимаган пул учун дўстига хиёнат қилган эди.

Энди-чи?! Гарчи мақолада номи очиқламаган бўлсада, Ғиждувон туманидаги ўзлари истиқомат қилаётган маҳалла аҳли бу товламачи йигитни яхши танишади.

Суд ҳукми билан айбдор, деб топилган А.Олимовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддасининг 1-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Турсунбой Тангриев,

Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси


Акрам Рахимов,

Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг раиси

Шерзод Камалов 29.05.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади
Бухоро
Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда
Бухоро
Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади
Бухоро
Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Экстремизмга қарши курашишда янги механизмлар жорий этилади

08.08.2026 14
Бухоро

Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказиш режалаштирилмоқда

08.08.2026 34
Бухоро

Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳам автоматик бўлади

08.08.2026 74

Ўзбекистонда барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади

07.08.2026 31

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?