Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларни ўз яшаш жойини тарк этмасликка чақирди.
«Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатади.
Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз», – дейилади хабарда.