Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 мартдаги 110-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Норма.уз хабар қилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.
Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЙИДХП орқали бериш мумкин.
Ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 4-илова – «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти»га киритилмоқда.