Бугун Жамол Носиров А380 “Б” Бухоро шаҳар айланма йўлининг 3.5-4.5 километрларида яъни Ситора автобозорига олиб борувчи қисмида амалга оширилаётган йўл қурилиш монтаж ишларини ўрганди. Қурилаётган 4 тасмали йўл, ёритиш тизими, пиёдалар йўлакчаси параметрлари ва техник кўрсаткичлари лойиҳавий ечимлари билан танишди.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида аҳолининг хавфсиз ҳаракатини таьминлаш, йўлларни кесиб ўтишда юзага келадиган авариялар олдин олиш мақсадида шаҳримизда барпо этилиши режалаштирилаётган 5 та пиёдалар ер ости ўтиш йўли лойиҳаси билан ҳам танишди. Уларнинг жойлашув ўрни, меъморий қиёфаси бўйича ўз таклифларини берди.