Ўрганишлар жорий йилнинг 25 феврал куни ишчи гуруҳ томонидан ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда ҳамда тадбиркорлар билан Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунлари талаблари ҳамда ташқи тарғибот воситаларининг ўрнатилиш тартиби юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, тадбир давомида қонун талабларига жавоб бермайдиган, ескирган ташқи тарғибот реклама воситалари олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўрганишлар ишчи гуруҳ томонидан давом этмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар, тарғибот воситаларини 2022-йил 7-июндаги “Реклама тўғрисида”ги 776-сонли Қонун талабларига мувофиқлигини таъминлашларингизни сўраб қоламиз.