Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил 22 феврал санасида эълон қилган тиббий маҳсулот тўғрисидаги №2/2023-сонли хабарномасида:
Ҳиндистоннинг “Galentic Pharma Pvt. Ltd.” компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган “Тетрациклин гидрохлориди USP 1%” суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борилигини маълум қилиб, мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия қилди.
Шу ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқорида қайд этилган, Ҳиндистоннинг Galentic Pharma Pvt. Ltd., томонидан ишлаб чиқарилган “Тетрациклин гидрохлориди USP 1%” дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдиради.
Ҳурматли юртдошлар!
Дори воситаларни қўллаш чоғида Сизда ножўя реакциялар кузатилса, аввало даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг!
🦠 Шифокор эса қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатиши талаб этилади.
☎️ Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144
—
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати