“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ромитан туман марказидаги “Афросиёб”, “Ибн Сино”, “Гулистон”, “Зарафшон”, “Бобур”, “Алишер Навоий”, “Ромитан”, “Қахрамон” МФЙ ҳудудларидаги йўл ёқаларига туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳудудларда 10 мингга яқин манзарали дарахт кўчатлари йўл ёқалари, кўп қаватли бинолар олдига ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 2200 га яқин кўчат ўтқазилди.