Вилоятда ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида Жондор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги «Орият» тезкор профилактик тадбири давомида жорий йил 23 январь куни соат 23:00 ларда тумандаги «Навгади» маҳалласида яшовчи, 1950 йилда туғилган М.А. исмли эркак ўз хонадонида бошқа фуқаролар М.У. исмли эркак ва Қ.У. исмли аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун 50.000 сўм эвазига шароит яратиб бериб, фохишахона сақлаганлиги фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан М.А. исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.