Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Туман ҳокими мактаблардаги иссиқлик тизими ҳолатини ўрганди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Туман ҳокими мактаблардаги иссиқлик тизими ҳолатини ўрганди
Бухоро

Туман ҳокими мактаблардаги иссиқлик тизими ҳолатини ўрганди

24.01.2023 337
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров ва туман ИИБ бошлиғи Ў.Сойибовлар тумандаги мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим сифати ва болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Вобкент тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 42 та умумий ўрта таълим мактаблари бўлиб, уларда 21227 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Жорий йилда Вобкент туманидаги 8-, 19,- 24 ва 34-умумтаълим мактабларида инвестиция дастури асосида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугун туман ҳокими Ф.Умаров тумандаги 7-, -17, -24, -27, -32 ва 34-умумий ўрта таълим мактаблари ва 2-мактабгача таълим ташкилотида яна бир бор қишки мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизими, аҳволи яъни батареяларнинг яроқлилиги қай аҳволда эканлигини амалда кўриб, мутасадди ходимларга ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг асосий қисми иситиш тизимидаги эътиборсизликдан келиб чиқаётганлиги ҳақида тушунча ва тавсиялар бериб ўтди.

Айни вақтда мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти биносида қиш фасли муносабати билан барча шароитлар тайёрланган. Синф хоналари иссиқ.

— Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларни яратиш, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга сифатли билим беришини назорат қилиш мактаб раҳбарларидан талаб қилинади. Ўқувчилар совуқ хоналарда ўқимаслиги керак,-дейди Фарход Умаров. 

Қишнинг ҳар бир куни синовдир. Қиш фаслини беталафот ўтказиш эса унинг «имтиҳон»ларига қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига боғлиқ.Буни нафақат мутасадди идоралар масъуллари, балки ҳар биримиз бир зум бўлсада, ёддан кўтармаслигимиз, тайёргарликни пухта қилишимиз керак. 

ХЕШТЕГ: Вобкент
Шерзод Камалов 24.01.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро
Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди
Бухоро
Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 63
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 28
Бухоро

Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди

10.09.2026 22
Бухоро

Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади

08.09.2026 89

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?